Поиск
RUUZ

Реклама

KS Lux шоурумида сирланган титанли пўлатдан ясалган Bette ваннасида барбекю тайёрланди

KS Lux пардозлаш материалларининг кўп брендли шоурумида ўтган ҳафта Bette немис фабрикаси ванналари, душ поддонлари ва раковиналарининг ноодатий тақдимоти бўлиб ўтди

391views0replies
0

20 май куни KS Lux пардозлаш материаллари кўп брендли шоурумида пойтахт дизайнерлари ва архитекторлари учун ноодатий барбекю кечаси бўлиб ўтди. Кечанинг ўзига хослиги шунда эдики, барбекю Bette немис фабрикаси томонидан ишлаб чиқарилган ваннада қовурилди.
Шоурумга кираверишда барбекю майдони ташкиллаштирилган бўлиб, у ерда ошпазлар меҳмонларга ваннада пиширилган гўштни татиб кўришни таклиф қилишди, ваннага солинган кўмирнинг ҳарорати цельсий бўйича 350 даражадан ошди. Bette фабрикаси ванналари немис сифати билан ажралиб туради, патентланган ноёб BetteGlasur® қоплаш технологияси эса оловга чидамли ва бошқа материалларга қараганда узоқроқ хизмат қилади. Ёнаётган шамлар сирланган титанли пўлатдан ясалган ваннанинг юзасига зарар етказа олмайди.
BetteGlasur® сири мармар ёки оддий пўлатдан мустаҳкамроқ бўлган ноёб қоплама қатламидадир. Бундай намойишнинг ўзига хос хусусияти шундаки, ҳатто бундай таъсирдан кейин ҳам ванна оддий ювиш воситалари билан осон тозаланади ва янгидек бўлади. Шундай қилиб, викторинада меҳмонлар орасида айнан шу ванна ўйналди. Танлов ғолиби Bette ванналарининг механик, физик, кимёвий таъсирларга чидамлилигига ва ҳатто шундай оловли синовдан сўнг ҳам улар асл кўринишини сақлаб қолишига ишонч ҳосил қилиш имкониятига эга бўлди.
Суюқ азотли шоу ва ваннани муз билан тўлдириш меҳмонларга ваннани цельсий бўйича -197 даражагача совутганда ҳам унга зарар етмаслигини намойиш қилди. Шуни таъкидлаш керакки, BetteGlasur® қопламаси фойдаланиш учун ўта бардошли. Косметика воситалари ва ванна қабул қилиш учун қўшимча воситалар таъсирига чидамли. Ҳатто тирноқ бўёғи ҳам ваннада ҳеч қандай из қолдирмайди, шишадек қаттиқ, ғоваклари бўлмаган BetteGlasur® қопламаси эса ифлосланиш ва бактериялар пайдо бўлишига йўл қўймайди. Фабрика ўз маҳсулотларидан қулай фойдаланиш ҳақида қайғурган ҳолда сирпанишнинг олдини олиш бўйича сўнгги ютуқ бўлмиш BetteAntislip — сирпанишга қарши қоплама каби қўшимча қулайликларни ўрнатишни таклиф қилади. Ишқаланиш таъсири микроскопик рельеф туфайли ҳосил бўлади ва сув билан муносабатга киришганда фаоллашади. Катталар ва болалар хавфсизлиги ҳақида қайғуришга ҳожат йўқ, қоплама ҳар қандай сирпанишга қаршилик кўрсатади, шу билан бирга BetteGlasur® сиртининг силлиқлиги ва порлоқ туси тўлиқ сақланиб қолади.
Компания мижозларга маҳсулотлари учун 30 йил кафолат беради.
Кечада KS Lux меҳмонлари нафақат сифати, балки таъсирчан дизайни, турли шакл ва ранглари билан ҳам ажралиб турадиган Bette маҳсулотларининг кенг ассортиментини батафсил ўрганиш имконига эга бўлди. KS Lux Bette фабрикасининг Ўзбекистон ҳудудидаги эксклюзив дистрибютори ҳисобланади. Компаниянинг мақсади — мижозларга энг юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган, Европада ишлаб чиқарилган фақат юқори сифатли маҳсулотларни тақдим этишдир.
Қўшимча маълумотни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин: (+998) 71 202-00-02, (+998) 93 501-31-93
Савдо офиси ҳар куни соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди. Якшанба — дам олиш куни.
Манзил: Чилонзор тумани, Фурқат кўчаси, 172А-уй
Instagram: @kslux_showroom, @bette.uz
Сайт: ksgroup.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида
391views0replies
0

Комментарии