Поиск
RUUZ

Общество

5-9-синфлар учун Олимпия мактаблари, 10-11-синфлар учун Олимпия ва паралимпия коллежлари ташкил қилинади

Эндиликда коллежлар ҳар бир вилоятда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази сифатида ташкил этилади.

82views0replies
0

зА

Бугун, 23 май куни Шавкат Мирзиёев раислигида спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда мураббийларни тайёрлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда қайд этилишича, президент топшириғига кўра илғор хорижий тажриба ўрганилди. Шу асосда спортчиларни профессионал тайёрлаш бўйича қуйидаги тизим жорий этилади:
  • коллежлар ҳар бир вилоятда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази сифатида ташкил этилади;
  • марказлар ҳузурида 5-9-синфлар учун Олимпия мактаблари, 10-11-синфлар ва 1-2-курслар учун Олимпия ва паралимпия коллежлари бўлади;
  • болалар ва ўсмирлар спорт мактабида яхши натижа кўрсатган ёшлар Олимпия мактабига қабул қилиниб, таълим олади ва чуқурлаштирилган спорт билан шуғулланади;
  • ихтисослашган спорт мактаблари битирувчилари коллежларга 1-курсга қабул қилиниб, тайёргарликнинг узлуксиз тизими яратилади;
  • Спорт вазирлиги ҳузурида илғор тренер ва хорижий экспертлардан иборат Мураббийлар кенгаши ташкил этилиб, мусобақаларда энг юқори натижага эришган спортчиларни коллежларга саралаб олади;
  • коллеж битирувчилари Олий спорт маҳорати институтига қабул қилинади.
82views0replies
0

Комментарии