Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида содир бўлган ЙТҲда бир ёшга тўлмаган чақалоқ вафот этди

"Ваз-2104" ҳайдовчиси ўзидан олдинда бораётган автомашинани қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган.

418views0replies
0

ИИВ

Жорий йилнинг 22 май куни соат 12:40 атрофида Тошкент вилояти Бекобод шаҳар Маданият МФЙ ҳудудидан ўтган 4P-26 "Сирдарё-Деҳқонобод-Бекобод" автомобиль йўлининг 99-километрида ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган Ж.Г. бошқарувидаги "Ваз-2104" автомашинаси ўзидан олдинда бўлган автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиққан вақтида қаршисидан келаётган 1986 йилда туғилган О.И. бошқарувида бўлган Cobalt автомобили билан тўқнашган.
ЙТҲ Натижасида, "Ваз-2104" автомашинаси ҳайдовчиси Ж.Г. ва Cobalt автомобилида бўлган йўловчи, 2022 йилда туғилган С.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, Cobalt ҳайдовчиси О.И. ва ушбу автомобиль йўловчиси, 1961 йилда туғилган Н.И. ҳамда "Ваз-2104" салонида бўлган йўловчи, 2013 йилда туғилган А.С.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
418views0replies
0

Комментарии