Поиск
RUUZ

Общество

"Ўзбекистонда маймунчечак қайд этилгани йўқ" — ССВ

ССВ мутахассиси дунё бўйлаб тарқалаётган маймунчечак инфекциясига оид айрим саволларга жавоб берди.

187views0replies
0

newsweek.com

Айни кунларда қатор ОАВларда дунёнинг турли мамлакатларида маймун чечаги инфекцияси қайд этилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков мазкур касаллик бўйича айрим саволларга жавоб берди.
Қайд этилишича, дунё бўйлаб касалликнинг қайта авж олиши 7 май санасидан бошланди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, касаллик ҳозиргача 14 та давлатда қайд этилган. Хусусан, инфекцияни юқтирганлар сони 90 нафарга яқинлашгани айтиляпти. Шу кунгача ўлим ҳолатлари рўйхатга олинмади.
“Аслида, бу хасталик кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ. Яъни илк бор у бундан 52 йил аввал Конго Демократик Республикасида аниқланган. Касалликнинг алоҳида ҳолатлари Марказий ва Ғарбий Африка мамлакатларида кузатилган. Таҳлилларга кўра, касаллик одатда енгил кечяпти ва беморларнинг кўпчилиги бир неча ҳафта ичида тузалиб кетмоқда”, - дейди Нурмат Отабеков.
Мутахассислар фикрича, айнан маймун чечагига қарши эмлаш препаратлари мавжуд бўлмаса-да, бир қатор мамлакатлар оддий чечакка қарши вакциналар орқали бунинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.
Чунки икки вирус бир-бирига ўхшаш ва шу туфайли бундай вакциналар маймун чечагининг олдини олишда тахминан 85 фоизга самара бериши кутиляпти.
“Ўзбкистонда ҳозирга қадар маймун чечаги қайд этилгани йўқ. Айни пайтда ЖССТ тавсияларидан келиб чиқиб бу инфекциянинг юртимизга кириб келмаслиги учун зарур чораларни кўряпмиз", - дея таъкидлади Н. Отабеков.
187views0replies
0

Комментарии