Поиск
RUUZ

Погода

Янги ҳафтада Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво ва ҳарорат +37 даражагача бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта ичи кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

189views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 23 май куни республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +23…+28 даража атрофида бўлади.
24-26 май кунлари даврида Ўзбекистон бўйича ҳаво кам булутли ва илиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб +32…+37 даражага етади.
27 майда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳавонинг навбатдаги қисми кириб келиши бошланади. Республиканинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати +5…+7 даражага пасаяди.
25 майда шимолда, 26-28 май кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда.
189views0replies
0

Комментарии