Поиск
RUUZ

Происшествия

Бухорода 8-синф қизни мактаб директори калтаклади

Қизнинг отаси бу ҳақда мурожаат билан чиқди. Ҳолат юзасидан вилоят ХТБ муносабат билдирди.

1411views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Бухоро туманидаги 26-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчисининг отаси қизини мактаб директори калтаклаганини айтиб, мурожаат билан чиқди. Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли ташкилотлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар жараёнида 8-синфда таҳсил олаётган ўқувчи қиз мактабнинг “Одоб-ахлоқ қоидалари”га риоя қилмаганлиги сабабли мактаб директори уни жазолаш мақсадида калтаклаганлиги аниқланди.
Ўз вазифасини бажаришда қўпол хатоликка йўл қўйган, ўқувчига нисбатан куч ишлатишга уринган мактаб директорининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
"Вилоят халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат бўйича тегишли қонуний чораларни кўради", - дейилади хабарда.
1411views0replies
0

Комментарии