Олий мажлис сенати аъзоси Лола Муротова вафот этгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва ёлғон маълумот тарқатмасликни маълум қилди.
"Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги "Нурли обод" фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротованинг вафот этганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқатилмоқда.
Лола Муротова айни пайтда вилоят шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида оғир стабил аҳволда бўлиб, Республикамизнинг тажрибали шифокорлар томонидан керакли муолажалар олиб борилмоқда", — дея муносабат билдирган Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.