Жорий йилнинг 22 май куни Тошкентда Uzexpocenter ва Intercontinental кўргазмалар мажмуасининг ҳудудида триатлон бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтади.
Шу сабабли, 22 май куни соат 6:00 дан 13:00 га қадар кичик халқа автомобиль йўли — Бўзсув кўпригидан (мўлжал: Минор масжиди ва Малика) Чингиз Айтматов кўчаси билан кесишмагача ва Шароф Рашидов шоҳ кўчаси — Халқаро бизнес марказидан Осиё кўчаси билан кесишмагача йўл қисмлари ёпилади.