Поиск
RUUZ

Происшествия

"Автошкола" автомобили ЙТҲга учраши сабаб бир киши ҳалок бўлди

Gentra ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

679views0replies
0

Наманган вилояти ИИБ

Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, "Фарғона ҳалқа йўли" автомобиль йўлининг 93-километрида ҳаракатланиб кетаётган Gentra автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши тарафдан ҳаракатланиб келаётган Cobalt русумли ўқув автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу ЙТҲ оқибатида Gentra ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Cobalt ўқув автомашинасида бўлган ҳайдовчи ҳамда унинг йўловчиси шифохонага ётқизилган.
679views0replies
0

Комментарии