• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 17 мая 2022

Мактабларда ноқонуний пул йиғишларга йўл қўйилмайди — Халқ таълими вазирлиги

Қонун ҳужжатларида умумий ўрта таълим олиш бепул эканлиги кафолатлан.

1119
0
UzNews.uz

Ўқув йилининг сўнгги кунларида ота-оналардан мактаб таъмири учун пул йиғилаётганлиги юзасидан Халқ таълими вазирлиги мурожаатлар бўлимига кўплаб мурожаатлар келиб тушаётгани вазирлик томонидан маълум қилинди.

Президентнинг тегишли Фармон ва Қарорларида умумтаълим мактабларини янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш, таъмирлаш ва инфратузилмасини яхшилашга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилган.

Қонун ҳужжатларида умумий ўрта таълим олиш бепул эканлиги кафолатланганини инобатга олиб, мактаблардаги ҳар қандай мажбурий йиғимлар ноқонуний эканлигини Халқ таълими вазирлиги томонидан маълум қилинди.

Агар фарзандингиз таълим олаётган мактабда ноқонуний пул йиғимлари ташкил этилаётган бўлса, бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг 71 202-09-09 Ишонч телефон рақамига хабар беришингиз сўралади.

1119
0