Кеча, AОКAда монополияга қарши курашиш қўмитаси иштирокида матбуот анжуманида бўлиб ўтди. Унда Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Шахруҳ Шарахметовга журналистлар томонидан, UzAuto Motors'нинг жорий йил 1 майга қадар автомобиль сотиб олишда навбатларни бартараф этиш бўйича Президент топшириғи бажарилишида қўмита назоратни амалга оширадими, дея савол берилди.
UzAuto Motors компанияси эса Президент томонидан берилган вазифа бажарилганини маълум қилди.
Компания бозорни керакли миқдордаги автомобиллар билан тўлдириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқариш қувватларини оптималлаштириш кунлик ишлаб чиқариш ҳажмини 963 донадан 1037 донагача (8 фоизга ўсиш) ошириш имконини берди.
Пандемияга қадар бўлган ишлаб чиқаришга эришиш бугунги кунга келиб, йил бошида шартнома тузилган автомобиллар умумий сонининг 121 фоизини истеъмолчиларга шартномада кўрсатилган муддатдан бир неча ой олдин топшириш имконини берди. 2022 йил бошидан ҳозирги кунга қадар 108 300 дан ортиқ автомобиль ўз эгаларига топширилди.
Бугунги кунда дилерлик марказларида 1 700 донага яқин автомобиль, шу жумладан, 700 донадан ортиқ Nexia автомобили мавжуд.
UzAuto Motors томонидан автомобилни етказиб бериш муддатини қисқартириш учун янги комплектациядаги Chevrolet Cobalt "Оптима" автомобилини ишлаб чиқаришни бошлади.