Ушбу тадбир жорий йилнинг 10-15 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. 16 давлатдан 100 га яқин мактаб ўқувчилари иштирок этган мусобақада халқаро танлов натижаларига кўра Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Менделеев олимпиадасида 1 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритиб Ўзбекистонга жами 10 та медални тақдим этди.
Россиялик мактаб ўқувчилари 11 та медаль билан биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, учинчи ўринни беларусиялик мактаб ўқувчилари қўлга киритди.
Менделеев олимпиадаси кундузги форматда ўтказилди ва иккита назарий ҳамда битта тажриба босқичидан иборат бўлди.