Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда помидорнинг янги нави ихтиро қилинди

Ушбу навга "Универсал" номи берилди.

706views0replies
0

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг бир қатор селекционер олимлари қ.х.ф.н. Екатерина Лян, қ.х.ф.д. Рустам Низомов, Шермуҳаммад Aминов ва Жамил Тўраевларнинг ўн йиллик самарали меҳнати натижасида очиқ майдон ва иссиқхонада етиштиришга мос помидор нави ихтиро қилинди. Ушбу навга “Универсал” номи берилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Янги нав ўртапишар бўлиб, ўсув даври 120-122 кунни ташкил этади. Aсосий поясининг узунлиги иссиқхонада 2,0-2,5 метр, очиқ майдонда 1,5-1,8 метргача етади, шохланиши ва баргланиши эса ўртача. Барги оддий, тўқ яшил, ўртача бурмали. Биринчи тўпгули 8-9 бўғинларда жойлашган. Меваси ясси юмалоқсимон, юзаси силлиқ, қизил. Помидор вазни 100-120 г, мева асоси кичик чуқурчали. Уруғхонаси 4-5 та. Дегустацион баҳоси 4,9 баллдан иборат.
Таркибида қуруқ модда миқдори 4,8%, умумий қанд 4,2%, аскорбин кислотаси 24,2%. Ҳосилдорлиги: иссиқхонада 15-18 кг/м2; очиқ майдонда 38-42 т/га ни ташкил этди. Бу кўрсаткич бошқа навлардан 15-20% юқори дегани.
Помидорнинг "Универсал" навини мамлакатда кенг жорий этиш, бирламчи уруғчилигини ўрнатилган тартибда ташкил этиш учун нав ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига Давлат реестрига киритиш учун ва Интеллектуал мулк агентлигига патентлаш учун тақдим этилди.
706views0replies
0

Комментарии