Поиск
RUUZ

Общество

“Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун 166,7 трлн сўм кредит ажратилди” — Беҳзод Ҳамроев

2021 йилда оилавий тадбиркорлик, хотин-қизлар ва ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 59,6 трлн сўм кредит маблағлари ажратилди.

210views0replies
0

UzNews.uz

Олий мажлис Сенатининг 25-ялпи мажлисида марказий банк Раисининг ўринбосари, бошқарув аъзоси Бехзод Ҳамроев марказий банкнинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисобот берди.
“Банклар ва тўлов тизимларининг барқарор ҳамда ишончли фаолият юритишини таъминлаш мақсадида тижорат банкларига зарур молиявий ресурслар тақдим этилган. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадларига 166,7 трлн сўм ёки 2020 йилга нисбатан 1,3 баробарга кўп кредитлар йўналтирилган.
Кичик тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадлари учун 436 мингдан ортиқ лойиҳага жами 59,6 трлн сўм кредит маблағлари ажратилган”, — деди Бехзод Ҳамроев
Шу билан бирга, сенаторлар томонидан нархлар барқарорлигини таъминлашда пул-кредит сиёсати инструментларидан фаол фойдаланиш ва такомиллаштириш ҳамда банк тизими барқарорлигини ва тўловлар узлуксизлигини таъминлаш борасида қатор таклифлар билдирилди.
Мажлисда инфляцияга номонетар омиллар таъсирини пасайтириш ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир омилнинг юзага келиш сабабларини чуқур таҳлил қилиш ва ҳукуматга таклифлар киритиб бориш зарурлиги қайд этилди.
Мазкур масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
210views0replies
0

Комментарии