Жорий йилнинг 16 апрель куни 19 ёшли ҳайдовчи Nexia-2 автомашинасини Тошкентдан Андижонга бошқариб келаётган вақтда, чарчоқ туфайли рулда ухлаб қолиши оқибатида йўлнинг четидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетиши натижасида аянчли йўл транспорт ҳодисасини содир этган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати UzNews.uz'га хабар берди.
Содир этилган ЙТҲ натижасида ҳайдовчининг отаси ва дўсти оғир тан жароҳатлари олиши оқибатида воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчининг ўзи турли хилдаги тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.