Поиск
RUUZ

Криминал

Бухорода фуқароларга қалбаки авиачипталар расмийлаштириб берган шахслар аниқланди

Улар йил бошида 27 нафар фуқарога қарийб 53 млн сўмга "Бухоро-Домодедово" йўналиши бўйича қалбаки авиачипталар расмийлаштириб берган.

254views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура Департаментининг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, "B.F." МЧЖ раҳбари муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун 2 маротаба судланган Н.М. ва фуқаро И.Г.лар олдиндан тил бириктириб, жорий йилнинг январь-февраль ойларида "S.A." АЖ номидан 27 нафар фуқарога "Бухоро-Домодедово" йўналиши бўйича қалбаки авиачипта расмийлаштириб бериб, уларнинг жами 52,7 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
254views0replies
0

Комментарии