Поиск
RUUZ

Общество

Навоийда ҳайдовчи инспекторга бераётган порани ютиб юборди

Шифокорлар 100 АҚШ долларини ҳайдовчининг ошқозонидан олишга муваффақ бўлишган.

687views0replies
0

Нивоий ИИБ

Навоий шаҳарида жойлашган "Қарнаб" кузатув блок постида Қарнаб-Навоий йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia автомашинаси ҳайдовчиси хавфсизлик камаридан фойдаланмасдан келаётганлиги сабабли тўхтатилиб, ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда тошкентлик ҳайдовчи М.А давлат рақами белгисини ўзгартирилганлигига гувоҳ бўлган.
ЙПХ ходими тегишли тартибда ҳужжат расмийлаштириб автомашинани жарима майдонига олиб борган. Фуқаро М.А ЙПХ инспекторига автомашинасини жарима майдончасидан олиб чиқиб кетиш эвазига 1 млн сўм пул беришини айтган.
М.А ходимнинг бир неча маротаба пора бериш қонуний жавобгарликка олиб келишини айтсада таклифини тўхтатмаган. Шундан сўнг, инспектор ИИБ бошлиғи номига ўз билдиргиси билан мурожаат этган. Фуқаро ЙПХ инспектори билан учрашиб, унга 100 АҚШ долларини бераётган вақтда ҳолатни ўрганиш учун келган ИИБ ходимларини пайқаган ҳайдовчи пулни олиб шу заҳоти ютиб юборган.
Тиббиёт ходимлари томонидан эндоскопик текширув ўтказиб, пора тариқасида берилган пулни ютиб юборган фуқаронинг ошқозонидан 100 АҚШ долларини олишга муваффақ бўлишган. Тошкентлик ҳайдовчига нисбатан ЖКнинг 211-моддаси 1-банди билан жиноят иши қўзғатилган.
687views0replies
0

Комментарии