Поиск
RUUZ

Происшествия

Сурхондарёда содир этилган ЙТҲда 6 ёшли бола вафот этди

Damas автомашинасини ағдарилиб мултирадар ўрнатилган Cobalt'га урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

500views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Шеробод туманида мултирадар ўрнатилган Cobalt, Damas ва Nexia иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар тарқалди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 18 апрель куни Damas автомашинасини бошқариб келаётган ҳайдовчи Nexia'нинг ортидан тез ҳаракатланиб келиб, рул бошқарувини йўқотиши оқибатида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган мултирадар ўрнатилган Cobalt автомашинасининг йўлига чиқиб кетиши оқибатида аянчли ЙТҲ содир бўлган. Мултирадар ўрнатилган автомашина ортидан ҳаракатланиб келган Nexia автомашинаси ҳам ушбу ЙТҲ иштирокчиси бўлиб қолган.
Ушбу ЙТҲ натижасида Damas автомашинаси ҳайдовчисининг набираси 6 ёшли йўловчи йўл транспорт ҳодисаси натижасида вафот этган.
500views0replies
0

Комментарии