Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон Бухоро ва Навоийда электр узатиш тармоғини қуриш учун ЕТТБдан қарз олади

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ энергетика лойиҳасини амалга ошириш учун давлат кафолатисиз биринчи марта корпоратив кредит олмоқда.

259views0replies
0

Энергетика вазирлиги

ЕТТБ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ўзбекистон тарихида энергетика лойиҳасини амалга ошириш учун давлат кафолатисиз биринчи корпоратив кредит ажратилиши тўғрисидаги ҳужжат имзоланди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ЕТТБ ва Энергетика вазирлиги мутасаддилигидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўртасида кредит олиш учун мандат хати имзоланди.
Молиялаштириш маблағлари 500 кВ Саримой-Жонкелди юқори кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш учун инвестиция лойиҳасини амалга оширишга ажратилади. Бу электр узатиш тармоғи мамлакатнинг икки вилоятида бўлажак шамол электр станцияларининг қувватини тўғридан-тўғри таъминлайди: қуввати 500 МВт бўлган “БАШ” шамол электр станцияси (Бухоро вилояти) ва қуввати 500 МВт бўлган “Жонкелди” шамол электр станцияси (Навоий вилояти).
Мазкур иккита шамол электр станциясини қуриш лойиҳалари Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси томонидан давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда.
259views0replies
0

Комментарии