Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент туманида фуқаро ўз хонадонида шер боласини боқаётгани аниқланди

Фуқаро шер боласини ҳеч бир ҳужжатсиз ва хавфсизлик қоидаларига амал қилмай боқаётгани маълум бўлди.

416views0replies
0

Давлат экология қўмитаси

Kуни кечa Тошкент тумани ИИб ходими Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига шу туманда яшовчи фуқаро ўзи яшаётган хонадонида шер боласини ҳеч бир хавфсизлик қоидаларига амал қилинмай боқилаётгани ва ушбу йиртқич жонивор билан юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатни олдини олиши бўйича мурожаат қилган.
Аниқланишича, айтилган манзилда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилганда ҳолат ўз тасдиғини топди. Яъни ушбу хонадонда вақтинча яшовчи, пойтахтда доимий рўйхатда турган, 2004 йилда туғилган фуқаро Ш. А. Африка шерининг боласини боқаётгани маълум бўлди.
Ўрганишлар давомида фуқародан ушбу шер боласини олиб келиш, сақлаш каби ҳолатлар бўйича керакли ҳужжатлар сўралганда ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлигини айтиб, ўзининг қизиқиши туфайли ҳовлисида боқишини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани Экология бўлими инспекторлари томонидан дастлабки ҳужжатлар расмийлаштирилиб, далолатномалар тузилди ва вақтинча сақлаш учун шер боласи "STEPPE TURTLES" ф/х питомнигига суд қарори қабул қилингунига қадар топширилди.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
416views0replies
0

Комментарии