Тошкент шаҳри мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичида 15 мамлакат вакиллари иштирок этган беллашувларда ўзбекистонлик спортчи Тахмина Икромова медаллар шодасини қўлга киритди.
Дастлаб кўпкураш дастурида тенгсиз бўлган ёш гимнастикачи ҳалқа ва булава машқларида олтин, тасмада эса бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа, Икромованинг ўзи ушбу мусобақада 3 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.
Мусобақада Париж-2024 учун янги шаклланган гуруҳ машқида Раъно Муҳамедова ҳамда Нилуфар Шомуродова қўл остида шуғулланаётган қизлар дастлаб кўпкураш дастурида, сўнг 5 ҳалқа машқида кумуш, 3 тасма ва 2 тўп дастурида эса олтин медаль билан тақдирланишди.
Шу тариқа, мазкур босқичда Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.