Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. ЎПБФ Ижроия қўмитасининг янги таркиби тасдиқланди, дея хабар берди ЎзА.
Унга кўра, ҳозирда Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) бош котиби сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Умид Якубов Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси президенти, тажрибали мутахассис Ғофур Раҳимов биринчи вице-президент ҳамда Зиёвуддин Хожиниёзов вице-президент вазифаларига жамоатчилик асосида сайланишди.