Поиск
RUUZ

Криминал

$2 млн кредит ваъда қилган фирибгар, пора билан ушланган ҳокимият ходими — ДХХ бир нечта фуқаро ва амалдорларни ушлади

Самарқандда 10 га ерни $250 мингга сотаётган МЧЖ раҳбари ушланди. ДХХ қатор ҳудудларда ерларни бир неча 10 минглаб долларга пуллаётганларни қўлга олди.

292views0replies
0

Видеодан кадр

Аниқланишича, Самарқанд вилояти Нуробод туманида МЧЖ раҳбари мазкур жамият балансидаги лалми ер майдонларидан 10 гектарини харидор номига ўтказиб бериш эвазига $250 минг талаб қилиб, олдиндан $100 минг олган вақтида ушланди.
Самарқанд туманида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро ўзини гўёки Ургут туманидаги маҳаллий фермер хўжалик раҳбари сифатида таништириб, харидорга ушбу хўжаликнинг 1 гектар ер майдонини 50 минг АҚШ долларига сотган вақтида, шунингдек, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. шахс ўзи ижара асосида фойдаланаётган Жомбой туманидаги "Мирза-Пай" ирригация тизими бошқармасига қарашли 90 сотих ерни 60 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 30 минг доллар олган вақтида ушланди.
Урганч шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. фуқаро 2021 йил Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида замонавий иссиқхона ташкил этиш учун маҳаллий МЧЖга ажратилган 1,5 гектар ерни мазкур МЧЖ раҳбари билан келишган ҳолда, харидор номига расмийлаштириб бериш ҳамда банкдан 2 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит олишида ёрдам бериш эвазига 90 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 80 минг доллар олган вақтида ушланди.
Фарғонада ДХХ ҳамда Бош прокуратура ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Риштон тумани ҳокимлиги мутахассиси туман марказидаги 3 сотих бўш ер майдонини мансабдор танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириш ва у ерда савдо дўкони қуриши учун рухсат олиб бериш эвазига 22 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Шунингдек, Фарғона тумани ҳудудидан интенсив узумчилик йўналишида фойдаланиш учун ижара асосида берилган 1 гектар ер майдонини 15 минг АҚШ долларига сотишга уринган фермер хўжалик раҳбари ҳам қўлга олинди.
Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида қайд этилган ҳолатда эса ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари харидорга мазкур хўжаликнинг 20 гектар ер майдонини 230 млн. сўмга сотишга келишиб, олдиндан 100 млн. сўм олган вақтида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
292views0replies
0

Комментарии