Поиск
RUUZ

Коронавирус

Олимлар "ХE" деб номланган коронавируснинг энг юқумли мутациясини аниқлашди

Янги штамм аввалгиларига қараганда 10 фоиз тезроқ тарқалади ва ҳозиргача камида 4 та давлатда қайд этилган.

250views0replies
0

lindependant.fr

Буюк Британия Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги SARS-CoV-2 омикрон штаммининг "ХЕ" деб номланган янги мутацияси бўйича тадқиқотлар бошланганини эълон қилди.
Дастлабки тадқиқотларга кўра, "ХЕ" BA.1 ва BA.2 штаммларидан олинган ва илгари маълум бўлган мутацияларга қараганда 10% тезроқ тарқалади. Айни пайтда у камида тўртта давлатда — Буюк Британия, Ҳиндистон, Таиланд ва Янги Зеландияда рўйхатга олинган.
Тадқиқотчилар вируснинг бундай вариантлари "рекомбинант" деб номланиши ва улар бир организмдаги икки хил штаммнинг генетик кодларининг тасодифий аралашуви натижасида пайдо бўлишини тушунтирди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти "ХE" биринчи марта Буюк Британияда январь ойи ўрталарида аниқланганини ва ўшандан бери 600 дан ортиқ ҳолатлар ҳақида хабар берилганини ва тасдиқланганини маълум қилди.
250views0replies
0

Комментарии