Поиск
RUUZ

Погода

Мамлакатнинг айрим жойларида шамол тезлиги кучаяди

Синоптиклар ҳафта ичида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

299views0replies
0

Жорий йилнинг 8-11 апрель кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин.
8 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин;
9 апрелда эса Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах вилоятларида ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди;
10 апрелда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди;
11 апрелда республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
299views0replies
0

Комментарии