Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги "Шон-шараф" давлат музейида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабати билан жорий йилнинг 6 апрелидан 30 апрель кунига қадар ташриф буюрувчилар учун кириш вақтинчалик тўхтатилди.