Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахслар қўлга олинди

Улар наркотик моддаларни Telegram'даги махсус гуруҳлар орқали сотиш билан шуғулланган.

322views0replies
0

Тошкент шаҳрида нарколаборатория ташкил қилган шахслар ДХХ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланди.
Аниқланишича, Юнусобод туманида "марихуана" гиёҳвандлик воситаси ҳамда "Мефедрон" синтетик моддасини тайёрловчи нарколаборатория ташкил қилган 1991 ва 1993 йилларда туғилган икки фуқаро қўлга олинди. Улар наркотик моддаларни Telegram мессенжеридаги махсус гуруҳлар орқали сотиш билан шуғулланишган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
322views0replies
0

Комментарии