Ижтимоий тармоқларда "Чироқчи тумани Оқолтин МФЙда ер учун талаш" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати муносабат билдирди .
Жорий йилнинг 31 март куни соат 09:00 атрофида Чироқчи тумани Оқ олтин МФЙда жойлашган "Шомурод ота" фермер хўжалиги раҳбари А.Д. ўзига тегишли бўлган 20 гектар ер майдонини шудгор қилмоқчи бўлганида бир нечта фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатилган.
Натижада фермер ички ишлар органларига ҳолат бўйича хабар бергач, ИИО ходимлари воқеа жойига етиб келиб, жамоат тартибини сақлаб, кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олган.
Ҳолат юзасидан қаршилик кўрсатган фуқароларга қонунда белгиланган тартибда чора кўриш учун Чироқчи тумани ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.