Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда харид чекини талаб қилган журналист "самосуд" қилинди

Бош прокуратура ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

667views0replies
0

Kun.uz мухбири Аббос Салайдинов

Ижтимоий тармоқларда журналист Аббос Салайдинов "самосуд" қилинганлиги тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди.
Аниқланишича, Термиз тумани, "Наврўз" маҳалласида яшовчи Аббос Салайдиновнинг Термиз шаҳридаги "Юбилейний" савдо мажмуаси ёнидаги дорихонага жорий йилнинг 18 март куни дори сотиб олиш учун кирган ва дорихона сотувчиси С.Р. дан харид қилинган дори учун чек талаб қилган вақтида, сотувчи унга терминалдан пул ечиб олинганлиги унга асос бўлишлигини айтган.
Шунда Салайдинов солиқ органларига хабар беришини маълум қилган, бунга жавобан сотувчи С.Р. ва дорихона эгаси Ш.Н. уни уриб ҳақорат қилган.
Мазкур ҳолат бўйича Салайдиновнинг мурожаати юзасидан шаҳар ИИБ ХПБ ТП профилактика инспектори томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари ўтказилган.
Суд тиббиёт экспертизасининг 24.03.2022 йилдаги хулосасига кўра, Салайдинов олган тан-жароҳати оғирлик даражасига кўра, 6 кун муддатдан ўтмайдиган тез ўтиб кетувчи енгил тан-жароҳати эканлиги қайд этилган.
Тўпланган ҳужжатлар, тарафлардан олинган тушунтириш хатлари ва экспертиза хулосасига кўра, бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги боис, жиноят иши қўзғатишни рад этиб, С. Р ва Ш. Н. ларга нисбатан МЖтКнинг 41-моддаси (ҳақорат) ва 52-моддаси 2-қисми (қасддан енгил тан жароҳати етказиш) билан, А.С. га нисбатан МЖтКнинг 41-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, маъмурий материал 31.03.2022 йилда мазмуна кўриб чиқишлик учун ЖИБ Термиз шаҳар судига юборилган.
667views0replies
0

Комментарии