Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда АТ "Халқ банки" кассири 121 млн сўмдан ортиқ пулларни 1Xbet'га тикиб юборди

Кассир пенсия ва нафақа пулларини фуқароларнинг номидан сохта имзолар қўйиш орқали талон-торож қилган.

437views0replies
0

Бош прокуратура

Бош прокуратура Узун туман бўлими томонидан АТ "Халқ банки" Узун филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг 2-сон сайёр кассаси кассири А.А. жорий йилнинг февраль март ойларида ўзига бириктирилган ҳудудда 278 нафар фуқарога нақд пул кўринишида чиқарилган жами 121,1 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини уларнинг номидан сохта имзолар қўйиш орқали ўзлаштириб, ушбу пулларни интернет тармоғидаги "1Xbet" онлайн казино ўйинларига ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланди.
Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати хабар берди.
Текширув давомида департамент аралашуви билан пенсия талон-торож қилинган пулларнинг 117 млн сўми қайтарилди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
437views0replies
0

Комментарии