Поиск
RUUZ

Политика

Қирғизистонда Ўзбекистон маблағлари эвазига қурилган 330 ўринли янги мактаб очилди

Бош вазир Абдулла Арипов Қирғизистондаги мактаб очилишида видеоконференцалоқа орқали иштирок этди.

297views0replies
0

gov.kg

Қирғизистон президентининг чегарадош вилоятлардаги ваколатли вакиллари ва Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари ҳокимлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши доирасида М.Баетов номидаги умумтаълим мактабининг очилиши бўлиб ўтди.
Мактабнинг очилиш маросимида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Aқилбек Жапаров ва Бош вазири Aбдулла Aрипов видеоконференцалоқа орқали иштирок этди.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси мазкур мактабнинг очилиши икки халқ ўртасидаги буюк дўстлик рамзи эканини таъкидлади.
"Икки давлат ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик ривожи кўп йиллик тарихий қардошлик, дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари самарасидир. Боткен вилояти Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти билан чегарадош ва биз ўзаро манфаатли барча соҳаларда трансчегаравий ҳамкорликни кенгайтириш тарафдоримиз. Ўзбекистон раҳбариятига Боткен вилоятида ушбу таълим муассасасини қуришда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдираман. Бугунги тадбир биродарлик ришталаримиз янада мустаҳкамланиб, ривожланиб бораётганидан далолатдир", — деди Оқилбек Жапаров.
Ўз навбатида, Бош вазир Абдулла Арипов бу каби тадбирлар орқали икки қардош халқ ўртасидаги дўстлик янада мустаҳкамланишини таъкидлаб, Қирғизистон Республикасига тинчлик ва фаровонлик тилади.
Эслатиб ўтамиз, мактаб қурилиши бўйича келишувга Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг 2021 йил 11-12 март кунлари Ўзбекистонга ташрифи чоғида Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсий ташаббуси билан эришилган эди.
330 ўринли янги мактаб биноси қурилиши 2021 йил июль ойида бошланган эди. Лойиҳанинг смета қиймати 3,5 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, ушбу пуллар Ўзбекистон томонидан ажратилган.
297views0replies
0

Комментарии