Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Matiz ҳаракатланаётган вақтида унинг эшигига осилиб, суратга олиш ишларини қилаётган оператор ҳақида хабар тарқалганди.
Шундан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳолатга изоҳ берди.
Аниқланишича, ҳолат 2021 йил 9 октябрь куни соат 14:00 да рўй берган.
Matiz автомобилини ишончнома асосида 22 ёшли Жасур Х. бошқарган, суратга олиш ишини бажарган йўловчи эса 27 ёшли Умаржон Э. бўлган.
Маълумот берилишича, йўловчига нисбатан МЖтКнинг 138-моддаси 4-қисми (БҲМнинг 1 баравари— 270 минг ) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди. Автомобиль ҳайдовчиси ҳам жаримага тортилди.