• 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 24 марта 2021

Президент администрацияси раҳбарига янги ўринбосар тайинланди

У бир вақтнинг ўзида Президент матбуот котиби ҳам ҳисобланади.

1045
0
Дунё

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Президент администрацияси раҳбари ўринбосари – Президент матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ўзининг Telegram каналида пост қолдирди.

Шерзод Асадов, бунга қадар 2020 йил 19 мартдан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, у Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва Вена шаҳридаги бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили сифатида ишлаган. Шу билан бирга, Шерзод Асадов ушбу элчихона маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг Австриядаги муваққат ишлар вакили, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ёрдамчиси лавозимларида ишлаган.

1045
0