Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 23 март куни соат 23:00 ларда, Зангиота тумани, “Токзор” МФЙ ҳудудида жойлашган блок-постда хизмат олиб борган ЙПХ ходими Ж. Искандаров томонидан “Спарк” тўхтатилган.
Холислар иштирокидаги текширув давомида ХПБ ТП профилактика инспектори А. Алманов томонидан автомобилда мавжуд бўлган отвёртка ўткир тиғли восита дея ҳисобланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент вилояти ИИББ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳайдовчининг маълум қилишича, тиғ бўйича назорат ўтказилганда инспектор билан ўзаро тортишишган ва у жаҳл устида отвёрткани тиғ дея баҳолаб, далолатнома тузган.