Поиск
RUUZ

Общество

Тазйиққа учраган 39 мингдан зиёд хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган

Ҳимоя ордери 1 ойдан 1 йилгача чўзилмоқда.

106views0replies
0

UzNews.uz

Сенатнинг 24-ялпи мажлисида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳисобот берди. Оила-турмуш муносабатлари доирасида тазйиққа учраган хотин-қизларнинг 39 343 нафарига ҳимоя ордери берилган. Ҳолат юзасидан Сенат раиси Танзила Норбоева ўз муносабатини билдирди.
"Ҳимоя ордери бўйича ички ишлар яхши ишламоқда. Ордер муддатини 1 ойдан 1 йилга чўзмоқдамиз. Бироқ қилинаётган ишлар етарли эмас. Эътибор асосан аёллар ҳимоясигагина қаратилган. Яъни психолог ҳам, маҳалла-ю унинг нозирлари ҳам фақат аёллар билан ишламоқда. Бироқ унинг турмуш ўртоғичи? У билан ким ишлайди? У тарафдан келтириладиган важ, сабабларни ким эшитади? Жанжалга асосий сабаб нима бўлган?
Бу масалалар билан ҳам ишлашни бошлаш керак. Муаммонинг асл илдизига етиш лозим. Соғлиқни сақлаш, бандлик, маҳалла масъуллари бунга эътибор қаратиши зарур", - деди Танзила Нарбаева
106views0replies
0

Комментарии