• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 марта 2022

"Ўзбекистон темир йўллари" Қозоғистонга қатновларни босқичма-босқич тиклайди

Икки йиллик узилишдан сўнг апрель ойида Ўзбекистондан қўшни республикага биринчи мунтазам қатнов йўлга қўйилади.

746
0
donni-nina.livejournal.com

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Қазақстан темир жолы" МК АЖ билан келишилган ҳолда жорий йилда Қозоғистонга биринчи йўловчи поезд ҳаракати ташкил этади.

2022 йил 1 апрелдан бошлаб Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишидаги 647/648-сонли поезд қатнови йўлга қўйилади.

Ушбу поезд "Нукус" вокзалидан ҳафтанинг ҳар сешанба, жума ва якшанба кунлари ва "Бейнеу" станциясидан ҳар душанба, чоршанба ва шанба кунлари жўнатилади.

Қайд этилишича, бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма босқич очилиши кутилмоқда.

746
0