Поиск
RUUZ

Политика

Cotton Campaign 13 йил давом этган Ўзбекистон пахтасига қарши бойкотни бекор қилди – Танзила Нарбаева

Пахтачилик йўналиши ислоҳ қилинди, механизациялаштириш даражаси 12 фоизга етди ва , пахтага давлат буюртмаси бекор қилинди.

172views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Сенат раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистон пахтасига қарши бойкот бекор қилингани ва мажбурий меҳнат ҳақида гапирди.
"Юртимизда рўй бераётган тарихий ўзгаришлар хусусида сўз борар экан эътиборингизни яна бир муҳим янгиликка қаратмоқчиман, дея сўз бошлади сенат раиси Танзила Нарбаева.
Барчангизга яхши маълум, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш масаласига етарлича эътибор қаратилмагани боис бундан 13 йил муқаддам (2009 й.) Cotton Campaign халқаро коалицияси томонидан Ўзбекистон пахтасига халқаро бойкот эълон қилинган эди. Енгил саноат соҳасида жаҳонда етакчи бўлган 300 дан зиёд брендлар бу бойкотга амал қилиб келаётган эди.
Бу эса, қанчалик юқори салоҳиятга эга бўлмасин, тўқимачилик ва енгил саноатимиз ривожига ва табиийки, миллий иқтисодиётимизга ҳам салбий таъсир қилди.
Тараққиётимизнинг янги даврида Давлатимиз Раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси билан биринчилардан бўлиб мажбурий меҳнатга, айниқса болалар меҳнатига батамом барҳам бериш бўйича қатъий чоралар кўрилди.
Аввало, қонуний база мустаҳкамланди. (жами 32 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, 2021 йилда 4 та қонун, 2 та Президент фармони ва 4 та қарори, 6 та Ҳукумати қарори)
Халқаро қоида ва стандартлар амалиётга жорий этилди. (ХМТнинг 19 та конвенцияси, шу жумладан 8 та асосий ва 4 та директив конвенцияси ратификация қилинди.)
Аграр соҳа, айниқса пахтачилик йўналиши ислоҳ қилинди. (кластерлар ташкил этилди, механизациялаштириш даражаси 12 фоизга етди, пахтага давлат буюртмаси бекор қилинди, нархлар эркинлаштирилди ва ҳ.к.)
Институционал база ривожлантирилди. (ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича Республика уч томонлама комиссияси, Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий ва ҳудудий комиссиялар, Миллий маърузачи ва ҳ.к.)
Фуқаролик жамияти институтлари ва ихтисослашган халқаро ташкилотлар билан тизимли мулоқот ва амалий ҳамкорлик фаоллаштирилди.
(ХМТ, Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро миграция ташкилоти, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, АҚШ Давлат департаменти ва АҚШ Меҳнат вазирлиги, “Cotton Campaign” ва ҳ.к.)
Қатъий назорат, мониторинг ва танқидий таҳлил тизими йўлга қўйилди. Кўрилган ушбу чоралар ўзининг ижобий натижаларини берди. Кўплаб хорижий давлатлар ва халқаро тузилмалар мамлакатимизда мажбурий меҳнат, жумладан болалар меҳнатига барҳам берилганини эътироф этишди.
Ва энг муҳими яқинда (10 март) Cotton Campaign деярли 13 йил давом этган Ўзбекистон пахтасига қарши бойкотни бекор қилди. Бу тарихий воқеа!”, - деди Сенат раиси Танзила Нарбаева
172views0replies
0

Комментарии