Поиск
RUUZ

Криминал

Қашқадарёда "Жиҳодчилар" диний экстремистик оқими тарафдорлари ушланди

Уларнинг бир нафари аёли билан Суриядаги террористик ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштирган.

217views0replies
0

Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш доирасида ўтказилган тезкор тадбирда, 1975 йилда Шаҳрисабз туманида туғилган Қ.Ғ. 2017-2020 йилларда Россия Федерациясида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали "Жиҳодчилар" диний экстремистик оқими аъзолари таъсирига тушиб, уларни қўллаб-қувватлаган. Доимий яшаш манзилига қайтиб келганидан кейин, ўз атрофидагиларга ушбу оқим ғояларини тарғиб қилиб, 6 кишидан иборат ноқонуний гуруҳ ташкил этган. 
Бошқа ҳолатда эса 1995 йилда Касби туманида туғилган Т.М. 2016-2021 йилларда меҳнат мигранти сифатида Москва шаҳрида бўлган даврида диний-экстремистик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни кўриб, экстремистик оқим тарафдорлари таъсирига тушиб қолган. Доимий яшаш манзилига қайтганидан сўнг, экстремистик мазмундаги материалларини яқин алоқаларига тарғиб қилган. Шунингдек, у келгусида уйланганидан сўнг, турмуш ўртоғи билан бирга Суриядаги террористик ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштирган.
Бундан ташқари, Миришкор туманида яшовчи, 1996 й.т. Т.Ж. Telegram мессенжерида шахсий профил очиб, у орқали диний экстремистик оқими аъзолари томонидан тайёрланиб, халқаро интернет тармоғига жойлаштирилган ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни виртуал гуруҳдаги дўстларига тарқатган ҳамда улар билан ўзаро муҳокама қилган.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида, уларнинг бошқа алоқаларини аниқлаш бўйича ҳам тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
217views0replies
0

Комментарии