Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда юк машинаси ҳайдовчиси “кўр ҳудуд”да бўлган аёлни уриб кетди

60 ёшли аёл белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган бўлган.

683views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

24 март куни соат 17:55 да Авиасозлар-2 кварталидаги Муҳтор Ашрафи ва Иззат кўчалари кесишмасида охири ўлим билан тугаган ЙТҲ содир бўлди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати.  
Тошкент вилоятилик 24 ёшли Р.А. юк автомобилини бошқариш давомида белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган 60 ёшли аёлни уриб юборган. Пиёда олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Айни вақтдаги маълумотларга кўра, пиёда транспорт воситасининг “кўр ҳудуди”да бўлган.
Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
683views0replies
0

Комментарии