Поиск
RUUZ

Общество

Мажбурий меҳнат борасида халқ таълими ходимига топшириқ бераётганларга ҳам чора кўриш керак – Шерзод Шерматов

Вазир жазо муқаррарлиги принципи фақат халқ таълими тизими ходими билан чекланиб қолиши керак эмаслиги ҳақида таъкидламоқда.

658views0replies
0

Бухоро вилояти ХТБ

Жорий йил 24 март куни Олий Мажлис Сенатида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда қайд этилишича, ўтган давр мобайнида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш мақсадида 5 684 та ташкилот ўрганилиб, мажбурий меҳнатга йўл қуйган 106 нафар ҳамда иш ҳақларини ўз вақтида бермаган ва меҳнат шароитлари яратмаган 125 нафар мансабдор шахсга маъмурий жарималар қўлланилган.
Шунингдек, йиғилишда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов таълим тизимида кузатилаётган мажбурий меҳнатга доир ҳолатларда фақатгина соҳа одамлари эмас, балки уларга буйруқ бераётганлар ҳам бир хилда жавобгар эканлигини айтди.
"Статистикада қайсидир халқ таълими тизими ходими мажбурий меҳнатга жалб этилгани учун чора кўрилгани келтирилмоқда. Лекин бирорта халқ таълими бўлими ходими кўчани ободонлаштиришга ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтар”ини тўлдиришга ўзидан-ўзи топшириқ бермайди. Асл сабабчиларни топиб, уларни жавобгарликка тортиш бўйича чора кўриш керак. Жазо муқаррарлиги принципи фақат халқ таълими тизими ходими билан чекланиб қолиши керак эмас”, - дейди Шерматов.
Тадбирни олиб борган Миллий комиссия раисиТанзила Норбоева ҳам мажбурий меҳнат масаласида ўз қарашларини билдириб, Шерзод Шерматовнинг фикрларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
– Занжирнинг охирини топишимиз керак. Ўзидан-ўзи мактаб директори кўча тозалайман, демайди. Бунга, албатта, ҳоким топшириқ берган бўлади. Йиллар давомида таълимга эътибор бермаганимизнинг натижасини ҳозирда соҳаларда кадрлар етишмаслиги ёки кадрлар салоҳиятининг пастлигида кўряпмиз. Бу нарсага миллий комиссия вакиллари бир овоздан қаршимиз, - дея таъкидлади Танзила Норбоева.
658views0replies
0

Комментарии