Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда Lacetti уриб юборган пиёда вафот этди

Марҳум транспорт қатнов йўлининг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган бўлган.

253views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Жорий йилнинг 11 март куни соат 23:00 атрофида Яшнобод тумани С.Aзимов кўчасида 1983 йилда туғилган, Lacetti автомашинасини ҳайдовчиси йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Ушбу ЙТҲ натижасида, пиёда оғир тан жароҳати билан шифохонага етказилган. Бироқ, шифокорларнинг уринишларига қарамай, 12 март куни соат 02:40 да Lacetti автомашинаси уриб юборган эркак вафот этди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
253views0replies
0

Комментарии