Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентнинг икки туманида ичимлик сув ўчирилди

Бўз-сув сув олиш иншооти ҳудудида носозлик юзага келди.

339views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар сув таъминоти Ахборот хизматининг хабар беришича, Юнусобод туманидаги Бўз-сув сув олиш иншооти ҳудудида Д-1000 тармоқда юзага келган носозлик туфайли ушбу тармоқ ўчирилди.
Шу муносабат билан Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида "Фирдавсий", "Шивли", "Мингўрик", "Янги тарнов", "Отчопар", "Шаҳристон", "Халкобод", "Эзгулик", "Инжобод", "Отчопар 1", "Отчопар 2", "Хиёбонтепа", "Ифтихор", "Янги Ариқ", "Турк Қўрғон", "Уста Ширин", "Марказ-4" мавзеси, 7-сонли шаҳар касалхонаси, "Оққўрғон" МФЙ ҳудудларида ичимлик суви ўчирилди.
Сувсиз қолган ҳудудлар сув ташувчи техника орқали сув билан таъминланади.
339views0replies
0

Комментарии