• 12 778 сум
    -54.29
  • 14 591 сум
    -15.8
  • 162 сум
    -2.21
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 778 сум
    -54.29
  • 14 591 сум
    -15.8
  • 162 сум
    -2.21
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 10 марта 2022

12 та вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимларига хотин-қизлар масалалари бўйича янги ўринбосарлар тайинланди

Шунингдек, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — Қорақалпоғистон Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси тайинланди.

1313
0
Нодира Умарова / mehnat.uz

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилгани муносабати билан Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимларига янги ўринбосарлар — вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиқлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — Қорақалпоғистон Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси тайинланди.

Тошкент шаҳри

Нодира Умарова шаҳар ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига Умарова Нодира Нигматуллаевна тайинланди.

Нодира Умарова 2018 йилдан ҳозирги вақтгача Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи мономарказ директори бўлиб ишлаган.

Тошкент вилояти

Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига Миргазиева Зуҳра Тўраевна тайинланди.

У бунга қадар Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Наманган вилояти

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига Якубова Динора Исаковна тайинланди.

У бунга қадар Наманган вилояти Ишга марҳамат моно маркази директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Фарғона вилояти

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига Кавланова Камила Анваровна тайинланди.

У бунга қадар Тошлоқ тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари — туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб бораётганди.

Андижон вилояти

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига Абдуллаева Гулнорахон Маърифжоновна тайинланди.

У бунга қадар Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Хоразм вилояти

Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига Курбанбаева Гулсара Ахмедовна тайинланди.

У бунга қадар вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Сирдарё вилояти

Вилоят ҳокимининг қарори билан вилоят ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига Тожибаева Наргиза Келдибековна тайинланди.

У бунга қадар вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига Хидирова Зулхумор Абдирашидовна тайинланди.

Хидирова Зулхумор 2021 йилдан Сурхондарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Самарқанд вилояти

Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига Рахманова Зебинисо Пулатовна тайинланди.

Навоий вилояти

Навоий вилояти ҳокимининг қарори билан вилоят ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига Мамадиярова Малика Таджиевна тайинланди.

У бунга қадар Навоий вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Қашқадарё вилояти

Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига Карамова Комила Зайдуллаевна тайинланди.

У бунга қадар вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган.

Жиззах вилояти

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига Мухторова Назира Абдусатторовна тайинланди.

У бунга қадар 2020 йилнинг февраль ойидан буён Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари- маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Бухоро вилояти

Вилоят ҳокимининг қарори билан вилоят ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига Ибрагимова Фируза Баходирхоновна тайинланди.

У бунга қадар вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Қорақалпоғистон

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгес президиуми қарори билан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси лавозимига Ахмедова Марям Халилаевна тайинланди.

У бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Маълумот учун Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси раҳбарлигига Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова тайинланган.

1313
0