«Аэрофлот» авиакомпаниясининг сайтида Тошкент-Москва-Тошкент йўналишида амалга ошириладиган рейсларнинг саналари ва нархлари ҳақида маълумот берилди.
• Москва – Тошкент (300 доллардан бошлаб);
• Тошкент – Москва (343 доллардан бошлаб).
Компания маълумотларига кўра, Тошкентдан Москвага бўлган рейслар душанба, пайшанба ва шанба кунлари икки мартадан амалга оширилади:
• Учиш – 04:45/15:40 (душанба кунлари);
• Келиш – 07:05/18:20.
• Учиш – 9:40/15:40 (шанба кунлари);
• Келиш – 12:05/18:20
• Учиш – 04:35/17:10 (пайшанба кунлари);
• Келиш – 06:55/19:35.
Ҳар сешанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари эса рейслар бир мартадан амалга оширилади:
• Учиш – 04:45 (сешанба, чоршанба ва жума кунлари);
• Келиш – 07:05.
• Учиш – 09:40 (якшанба кунлари);
• Келиш – 12:05.
Москвадан Тошкентга бўлган рейслар эса 1 апрелдан 8 апрелга қадар мавжуд:
• Учиш – 08:15/20:45;
• Келиш – 14:10/02:45.