• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 9 марта 2022

Эксклюзив: Ўзбекистонда COVID-19'га қарши ейиладиган помидор-вакцина пишиб тайёр бўлди — видео

Помидордан ташқари укроп, редиска ва бодринг каби ўсимликлардан ҳам ейиладиган вакцина яратилмоқда. UzNews.uz мухбири мазкур ўсимликлар етиштирилаётган жойга бориб, видеорепортаж тайёрлади.

9 марта 2022
735
0

Аввалроқ, Ўзбекистонда COVID-19'га қарши помидор-вакцина яратилаётгани ҳақида хабар берилганди.

UzNews.uz мухбири мазкур ўсимликнинг яратилиш жараёни ва унда ўтказилаётган тажрибалар ҳақида маълумот олиш мақсадида ўсимлик етиштирилаётган жойга бориб, помидор-вакцинани яратиш билан шуғулланаётган Фанлар академияси қошидаги геномика ва биоинформатика маркази директори Забардаст Бўриев билан суҳбатлашди.

"Помидорларни олиш жараёнидаги биринчи босқичлардан бири — биз конструкция яратдик. Коронавируснинг S-оқсил қисми, яъни тож қисмидан оқсилини олиб, уни клонладик. Шундан сўнг, у махсус конструкцияга қўйилди ва мана шу конструкцияни помидор ўсимлигига трансформация қилдик. Трансформациядан кейин помидор ўсимлиги ўсиб, катталашганда, биз уларда оқсил ҳақиқатда экспресса бўлаётгани ёки йўқлигини аниқладик", - дейди геномика ва биоинформатика маркази директори Забардаст Бўриев.

Бўриевнинг айтишича, ҳозирги кунда бу сичқонларда синовдан ўтказилмоқда. Олинган натижаларга кўра, помидор ўсимлигида ҳақиқатда коронавируснинг S-оқсили экспресси бўлаётганлиги ҳамда помидорни сичқонларга берилганда уларда иммун жавоб борлиги аниқланди.

Шунингдек, бу жараён бошқа ҳайвонларда ҳам синовдан ўтказилади. Мазкур жараёнлар 3, 4 ой ичида якунланади. Кейин, одамларда синаш бошланади.

"Бундан ташқари, бугунги кунда бошқа ўсимликларга ҳам мазкур конструкция киритилмоқда. Масалан, укроп ўсимлиги. Салат тайёрлаб, салатга укропни тўғраб ейилганда, у ошқозонимизга, ичакларимизга тушган ҳолда ичагимизнинг шиллиқ қаватида иммун жавоб ҳосил бўлади.

Шунингдек, редиска тайёрлаб қўйдик. Редиска, бодрингга ҳам трансформация қиламиз", - дейди Забардаст Бўриев.

Видео:

9 марта 2022
735
0