Жорий йилнинг баҳор фаслида Assalom Sohil ТЖМ ўзининг иккинчи босқичда қуриб битказилган биноларини фойдаланишга топширади. Мазкур ТЖМ ўзини ҳар томонлама манфаатли — қулай, замонавий, экологик тоза, хавфсиз ва шу билан бирга, хонадонлари мақбул лойиҳа сифатида намоён эта олди. Баҳор айёмлари арафасида Golden House Assalom Sohil'нинг бўлажак аҳолисига улар орзу қилган хонадонни харид қилишлари учун янада кўпроқ имкониятларни тақдим этади. Айни дамда “Тезлик учун бонус” акцияси амал қилмоқда ва унинг доирасида янада кўпроқ чегирмалар тақдим этилади!
Assalom Sohil фахр ифтихор ила “шаҳар ичида шаҳар” деган юксак мақомга муносиб деб топилгандир. Янги хонадон харид қилиш орқали, албатта, сиз пойтахтдаги бошқа нарсалардан ажралиб қолмайсиз, бироқ айнан сизнинг янги ва шинам уйингиз эндиликда алоҳида болалар боғчаси, фарзандларингиз учун мактаб ва ҳаттоки ўз савдо марказига эгалиги шахсий қулайлик оламингизга айланади. Эндиликда кўнгилдагидек хордиқ чиқариш ва харид қилиш учун шаҳарнинг бошқа чеккасига боришингиз шарт эмас.
Мазкур турар жой мажмуаси кўплаб афзалликларга эгадир. Биринчиси, қулай ва экологик жиҳатдан тоза ҳудудда жойлашганлиги. Мажмуа бежиз “соҳил” сўзи билан номланмаган. Зеро мажмуанинг айрим хонадонлари деразасидан манзарали соҳил бўйи акс этиб туради. Ён-атроф эса ям-яшил боғ, болалар ўйин майдончалари, югуриш ва велосипед йўлаклари, шунингдек, кишилар ўтириб ҳордиқ чиқаришлари учун махсус скамейкалар билан жиҳозланган бўлади. Бир қадам нарида эса ажойиб мевали боғ бўлиб, келгусида ушбу маскан сиз учун шаҳар шовқинидан узоқлашиш ва фарзандларингиз билан мароқли ҳордиқ чиқаришингизда севимли масканга айланиши учун ажойиб имкониятдир.
Харидорлар учун иккинчи муҳим афзалликлардан бири шундаки, Assalom Sohil турар жой мажмуасидаги барча хонадонлар тайёр таъмирланган ҳолатда фойдаланишга топширилади. Боиси, бу ерда дастлабки қурилиш ишлари билан боғлиқ бўлган чора-тадбирлар аллақачон амалга оширилган бўлади. Жумладан, кириш ва ички хоналар эшиклари ўрнатилиб, поллар ётқизилган хожатхона ва ҳаммом трубалари ва сантехника ҳам тайёр ҳолга келтирилиб, электр симлари ҳам тортилган бўлади. Сиз эса шунчаки янги хонадонга мебель ва маиший буюмларингиз билан кўчиб келишингиз керак бўлади.
Мажмуанинг эътирофга лойиқ учинчи афзаллиги — бу Assalom Sohil қурилаётган ҳудуд шаҳар марказига яқин жойлашганидадир. Бу ерда ижтимоий ва транспорт инфратузилмаси анча ривожланган. Бундан ташқари, шу атрофда пойтахтдаги энг қадимий бозорлардан бири (“Рисовий”), супермаркет, кафе ва ресторанлар, болалар мусиқа ва санъат мактаби, Фурқат номидаги музли майдончали боғ ва аквапарк ҳамда яқинда реконструкциядан чиқарилган И. Каримов номидаги масжид ҳам жойлашган.
Assalom Sohil фойдасига яна бир муҳим тўртинчи афзаллик — хонадонларнинг мақбул нархидан тортиб, ипотека ва бошқа усулларда тўловни амалга оширишдаги бир қатор қулайликлар каби манфаатли таклифлар мавжудлигидир. Бошқача қилиб айтганда, Golden House ўз мижозларига хонадонларни харид қилишларида тез-тез ёқимли чегирмалар тақдим этиб туришини ҳисобга олганда, мазкур мажмуадан хонадон соҳиби бўлиш мижозлар учун энг фойдали бўлади.
Юқорида айтганимиздек, айнан ҳозир ҳам Golden House компанияси томонидан “Тезлик учун бонус!” акцияси ўтказилмоқда. Ушбу акцияга кўра, турар жой мажмуасидаги хонадонлар қўшимча чегирмалар билан сотувга қўйилган. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас — умумий қиймати 18 миллион сўмдан зиёд бўлган ажойиб ошхона гарнитурининг тақдим этилиши гўзал аёлларимиз учун ажойиб баҳорий туҳфа бўлади. Демак, Assalom Sohil'нинг шиорини нафақат “Киринг ва яшанг!”, Балки “Киринг ва барчаси муҳайё!” деб ҳам номлашимиз мумкин. Сиз ошхона мажмуасининг эргономикасини, унинг қулайлиги, хавфсизлиги ва фойдаланишдаги бир қатор имтиёзларини муносиб баҳолашингиз мумкин. Энг қувонарлиси — барча хонимларни Golden House савдо офисларида ёқимли совғалар кутмоқда.
Golden House компаниясининг ушбу ажойиб акциялардан унумли фойдаланишга шошилинг. Зеро, баҳорнинг янгиланиш даври орзунгиздаги хонадонни харид қилишнинг энг қулай вақтидир.
Call-марказ: +998 78 150-11-11
Сайт: assalomsohil.gh.uz
Telegram: t.me/assalom_gh
Facebook: fb.com/assalom.gh
Instagram: instagram.com/assalom.gh
Реклама ҳуқуқлари асосида