Поиск
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонга 2,2 млн дозадан ортиқ Moderna вакцинаси олиб келинди

СOVID-19'га қарши мазкур вакцина COVAX дастури доирасида келтирилди.

97views0replies
0

ЮНИСЕФ

Бугун, 9 март куни Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида 2 млн 257 минг 600 доза Moderna вакцинаси келтирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 59 млн 269 минг 023 дозага етди.
Улардан:
— 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
— 41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
— 1 341 790 дозаси "Sputnik V";
— 8 580 460 дозаси Moderna;
— 2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;
— 1 976 000 дозаси Sinovac;
— 343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.
Шундан 46,5 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди. Ҳозирда мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши 12 млн 720 минг 731 доза вакцина захираси мавжуд.
97views0replies
0

Комментарии