Поиск
RUUZ

Общество

1 апрелдан нималар ўзгаради?

Энди “автошкола”лар маъмуриятига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар ўтказиш ҳуқуқи берилади.

956views0replies
0

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучга кирадиган ўзгаришлар рўйхати қуйидагича:
– Республика махсус комиссияси қарори билан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилади. 
Унга кўра, тўй ва оилавий маросимларни 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланди. Бундан ташқари, театр, кино, ва концерт дастурларини ташкил этишда бир қанча чекловлар ҳам қўйилмоқда.
– “Зоотехник”, “ветеринар-шифокор”, “фельдшер-ветеринар”, “уста-чавондоз”, “от парваришловчи”, “тақачи” мутахассисликлари учун шифокор, ҳамшира, тренер ва спортчиларга тенглаштирилган даражада ойлик маошлар тўланади.
– Олис ва чекка ҳудудлардаги почта алоқаси объектларида камида 13 та турдаги давлат хизмати аутсорсинг асосида ташкил этилади.
–  Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисининг фақат тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган шахс номига рўйхатдан ўтказилишига нисбатан қонунчиликдаги мавжуд чекловлар бекор қилинади.
–  Интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатига олиш муддатларини кескин қисқартириш имкониятларини яратувчи тезкор экспертиза тартиби жорий этилади.
–  Автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун  имтиҳонлар ўтказиши мумкин бўлади.
Бунда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ва баҳолаш инсон омилисиз, тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади ҳамда имтиҳонлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакилининг бевосита ёки онлайн назорати остида ўтказилади.
Шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш бўйича хизматлар учун тўловлар миқдори тадбиркорлар томонидан мустақил равишда белгиланади ҳамда келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади ва назарий ҳамда амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатлар берилади.
–  Маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
–  Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси аъзоларига ўзлари томонидан импорт қилинган қўй бош сонининг 50 фоизидан ошмаган қисмини тирик ва хом гўшт кўринишида (ТИФ ТН бўйича 0104 ва 0204 кодлари) экспорт қилишга рухсат этилади.
956views0replies
0

Комментарии