Поиск
RUUZ

Общество

Бугунгача Украинадан 2,5 минг нафардан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Яна 1480 нафар ўзбекистонлик Польша ҳудуди чегарасида ҳамда Катовице аэропортида қолмоқда.

84views0replies
0

t.me/Mintrans_uz

Жорий йилнинг 3-4 март кунлари Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 720 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга олиб келинди.
Шундай қилиб, 4 март ҳолатига кўра, умумий ҳисобда 11 та авиарейс билан 2579 нафар ўзбекистонлик қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Бугун соат 14:30 ва 16:00 да Катовице аэропортидан қўшимча парвозлар учиб келиши кутилмоқда. Эртага 5 март куни соат 03:00 да яна бир рейс амалга оширилади. Польша ҳудудида 1480 дан ортиқ ўзбекистонлик қолмоқда. Улардан 700 нафари Полша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, 780 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.
Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон ўз фуқароларини жанговар ҳаракатлар зонасидан олиб чиқиш бўйича тезкор ишларни йўлга қўйган саноқли давлатлар сафига кирди. Барча қайтариш рейслари бепул амалга оширилмоқда.
Польшадаги Ўзбекистон Элчихонасининг маълумотларига кўра, Катовице аэропорти бугунги кунда одамлар билан тўлган. Ўзбекистонлик дипломатларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида Ўзбекистон фуқароларига шароитлар яратилган, шу жумладан улар иссиқ овқат билан таъминланган. Шаҳар маъмурияти томонидан аэропорт биносига кириш ва йўловчиларни рўйхатга олиш учун соддалаштирилган тизим ишга туширилган.
Жамоат тартиби полиция ва маҳаллий кўнгиллилар томонидан назорат қилинмоқда. Болали аёллар ва кексалар учун махсус коридор ташкил этилган. Барча фуқароларга олдиндан тайёрланган рўйхатлар асосида хизмат кўрсатилмоқда.
84views0replies
0

Комментарии