Поиск
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистон захирасида СOVID-19’га қарши қанча вакцина сақланаётгани маълум қилинди

Коронавирус бошлангандан бери олиб келинган ва маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган вакциналар жами 53,7 млн дозага етди.

57views0replies
0

Иллюстрация

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Республика захирасида 18 млн 300 минг доза вакцина борлигини айтиб ўтди.
“Коронавирус бошлангандан бери касалликка қарши эмлаш тадбирлари учун олиб келинган ва маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган етти турдаги вакциналар жами 53 млн 700 минг дозага етди, – дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев.
Унинг таъкидича, шундан 45 млн 300 минг доза қўлланилди. Март, июнь ва июль ойларида яна 4 млн доза Pfizer, 7 млн 500 минг доза Moderna вакцинаси олиб келинади.
Республикада эмланганлар сони 21 миллион 500 минг нафарга етган. Шундан биринчи дозани 19 млн 600 минг киши, иккинчи дозани эса (тўлиқ эмланганлар) 15 млн 400 минг нафар шахс олган бўлса, бустер доза олганлар 10 млн 300 минг нафарни ташкил этмоқда.
57views0replies
0

Комментарии